USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 21,0 миллиард сўм ажратилади

Дата публикации: 19 12 2017

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 991-сонли қарори қабул қилинди.


«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарор матни www.lex.uz сайтида эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 21,0 миллиард сўм ажратилади.

Таълим бўйича глобал ҳамкорлик грант-беғараз техник кўмагидан фойдаланган ҳолда «Мактабгача ва умумий таълимни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 2018 йилда мактабгача таълим муассасалари учун жами 2 453,0 минг АҚШ долларилик товар ва хизмат етказиб берилади. Улардан мақсадли фойжаланишни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги зиммасига юклатилган.

Шунингдек, қарорда ташкил этилаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларнинг 50 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Количество просмотров

1472

Янгиликлар лентаси