USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Коллеж талабасини ўқишга тиклаш жараёни қандай амалга оширилади?

Дата публикации: 12 12 2017

Ушбу жараён Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга асосан амалга оширилади.


Низомда ўқувчиларнинг ўқишини бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан бошқасига кўчириш, шунингдек, илгари ўқишдан четлаштирилган ўқувчиларни ўқишга қайта тиклаш, қоидага кўра, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.

Ўқувчиларни ўқишга қайта тиклаш учун ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бири (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) четлаштириш сабабларини кўрсатган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори номига ариза бериши керак.

Ўқувчининг, ўқувчи вояга етмаган бўлса унинг ота-онасидан бирининг (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) ўқувчини ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги аризаси 15 кун муддатда кўриб чиқилади.

Ўқувчини бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига ўқишга қайта тиклашда у олдин ўқиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг розилиги талаб этилмайди.

Ўқувчи олдин ўқиган тайёрлов йўналиши тўхтатилган бўлса, унинг хоҳишига кўра турдош тайёрлов йўналишига ўқишни тиклаш мумкин, дейилади Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида.

Количество просмотров

358

Янгиликлар лентаси