USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Губкин номидаги нефть ва газ университетига «Дўстлик» ордени берилди

Дата публикации: 06 12 2017

Президент Россия университетини соҳага малакали мутахассислар етиштириб бераётганлиги учун «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Пойтахтимизда И. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали ташкил этилганига 10 йил тўлиши муносабати билан тадбир ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.

Ушбу олий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Пезиденти ташаббуси билан 2007 йилда иш бошлаган эди. Бугунги кунда бу ерда 730 дан ортиқ талаба билим олмоқда.

Яқинда ушбу муассасанинг Қашқадарё ҳудудий  бўлими очилди. У Ўзбекистон Президентининг 12 апрелдаги  икки давлат ўртасидаги ўзаро стратегик  ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қарори ва «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг Россия давлат университети билан англашув Меморандуми асосида ташкил этилди.

Количество просмотров

291

Янгиликлар лентаси