USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

2018 йилда давлат бюджетидан 427 боғчада қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 771 миллиард сўм маблағ ажратилади

Дата публикации: 20 12 2017

2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастур асосида боғчалар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари давом эттирилади. 2018 йилда давлат бюджетидан 427 боғчада қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 771 миллиард сўм маблағ ажратилади.


Бу ҳақда Президентимиз раислигида мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор мажлисида айтиб ўтилди.

Унда давлат-хусусий шериклик асосида янги турдаги мактабгача таълим муассасалар фаол ташкил этиш, 2018 йилда Жанубий Корея тажрибаси асосида мактабгача таълим муассасаларини услубий ва дидактик ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ҳақида ҳам сўз борди.

Шунингдек, бу дастурларда юқори малакали тарбиячи ва мураббий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Мактабгача таълим учун кадрлар тайёрлайдиган институтларнинг қабул квоталарини табиий эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланади.

Количество просмотров

242

Янгиликлар лентаси