USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Спорт

Хитойда футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионатининг ярим финал учрашувлари давом этмоқда.

Тунисда давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида дунёнинг қирқ бешдан зиёд мамлакатидан 350 нафарга яқин полвон ғолиблик учун баҳслашмоқда. 

Хитойда йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалга чиқди.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов бош Ассамблеяси бўлиб ўтди деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Ўзбекистон футбол федерациясининг хабар беришича Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия қўмитаси бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди.

Ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги кетма-кет 12-ғалабасини нишонлади. Аҳамиятли томони, у нокаутга учратиш анъанасини давом эттирди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан Тошкентда ташкил этилган навбатдаги мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари саккиз вазн тоифасида ўзаро куч синашди. 

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан футболчиларнинг ёшини кичрайтириб кўрсатиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби иллатларнинг илдизига болта уриш мақсадида, мавжуд маълумотлар мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда. 

Испаниянинг Marca нашри мухлислари «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Pages

Янгиликлар лентаси