USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистон – Осиё чемпиони

Дата публикации: 27 01 2018

Хитойда 23 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал баҳсида Ўзбекистон ва Вьетнам ёшлар терма жамоалари ўзаро баҳслашди.


Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов бурчакдан тўпни Рустамжон Ашурматовга узатди ва ҳимоячимиз ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, боши билан дарвозани аниқ мўлжалга олди. Ҳисоб – 1:0. 41-дақиқада дарвозамиз томон қўйилган жарима тўпини вьетнамлик Нгуен Куанг Хаи муваффақиятли амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. 

"Қор жанги"нинг иккинчи бўлимини футболчиларимиз кўк либосда ўтказди. Ушбу таймда ҳар иккала жамоа вакиллари қатор ҳужумлар уюштирган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

Қўшимча вақтнинг иккинчи бўлими якунланишига бир дақиқа қолганида бурчакдан оширилган тўпни Андрей Сидоров дарвоза томон оёғи билан йўллади ва терма жамоамизнинг 2:1 ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси  Осиё чемпиони бўлди.

Количество просмотров

434

Янгиликлар лентаси