USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг янги президенти

Дата публикации: 25 01 2018

Бугун, 25 январь куни Тошкентда Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилотининг номи Ўзбекистон футбол ассоциацияси, деб ўзгартирилди.


Ҳисобот-сайлов конференциясида ассоциациянинг президенти этиб сайланган Очилбой Раматов ўзбек футболининг энг оғир муаммоларига тўхталиб ўтди.

Янги раҳбар ўтган давр мобайнида Ўзбекистондаги футбол стадионларига мухлислар ташрифи кескин камайиб кетганини қайд этиб ўтиб, буни раҳбарият «қуйига тушиб ишламасдан, фақат Тошкентда ўтиргани» билан изоҳлади.

«Ҳамма футболчи Тошкентдаги жамоаларга йиғилди. Вилоятлардаги футбол ўлди.

Бу вақтда эса бошқа давлатларда, масалан, араб давлатлари тўғри иш олиб борди, ҳакамликка эътибор қаратилди. Улар ватан учун футбол қанчалик кераклигини ҳис қилиб ишлашди. Мана энди улар биздан ўтиб кетди. Биз эса позицияларимизни йўқотдик.

Ўйинларга томошабин келмай қўйди. Нега? Томошабин келмаса, нега керак футбол? Бу оммавий спорт тури. Иш кунида чарчаган одамлар учун ҳордиқ чиқариш воситаси бўлиши керак футбол. Ёшлар вақтини ёмон ишлар билан ўтказмаслиги учун. Футбол - одамлар учун бўлиши керак.

«Пахтакор» стадионига бир вақтлар 50-55 минг киши келарди. Қани энди ўша мухлислар?

Чунки, бизнинг футболда «ўйин» кўп. Футбол эмас, бошқача ўйин», деб Очилбой Раматовнинг сўзларини келтиради «Трибуна» мухбири.

Количество просмотров

292

Янгиликлар лентаси