USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистон ФИФА рейтингида «кучли тўқсонталик»дан жой олди

Дата публикации: 13 04 2018

ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бирини қайд этди.


Ўзбекистон ФИФА рейтингида «кучли тўқсонталик»дан жой олди

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 16 ўрин пастлади ва умумий рейтингнинг 88-поғонасига жойлашди. Терма жамоамиз ҳисобида 381 очко бор.

Умумий рейтингнинг «кучли ўнлиги»да ҳам қатор ўзгаришлар бор. Масалан, Бельгия терма жамоаси 2 поғона кўтарилган бўлса, Португалия ҳамда Аргентина терма жамоалари бир поғонадан пастга шўнғиганлар.

Энг катта ўсишлардан бири — қўшни Қирғизистон терма жамоасига тегишли. Қирғизлар 40 поғона кўтарилишга эришган ва умумий рейтингнинг 75-поғонасидан ўрин олган.

Количество просмотров

170

Янгиликлар лентаси