USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбек шоҳсупани японга бермади

Дата публикации: 21 01 2018

Тунисда давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида дунёнинг қирқ бешдан зиёд мамлакатидан 350 нафарга яқин полвон ғолиблик учун баҳслашмоқда. 


Беллашувларда вазни 66 килограммгача бўлган полвонимиз Шаҳрам Аҳадов халқаро турнирнинг олтин медалини қўлга киритди. 

Шаҳрам финалга қадар словениялик Андез Яребни, украиналик Геворг Хачатрянни, россиялик Иса Исаевни, чорак финалда мисрлик Муҳаммад Абдулмавгудни мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда япониялик Таро Фужисакани енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Количество просмотров

322

Янгиликлар лентаси