USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Супер лига ғолибига бир миллиард мукофот берилади

Дата публикации: 12 02 2018

Янги ташкил этилаётган футбол бўйича Ўзбекистон Супер лигасида ғолиб чиққан клуб бир миллиард сўм миқдорида мукофот пули олади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.


Супер лига форматига кўра, 1-босқичдан кейин дастлабки 6 ўринни эгаллаган клублар чемпионлик учун алоҳида кураш олиб боради. Мана шу олтиликдан жой олишни рағбатлантириш учун ПФЛ, ҳатто 6-ўрин эгасини ҳам қуруқ қўймайдиган бўлди.

Супер лига мукофотлари:

  • 1-ўрин — 1 миллиард сўм;
  • 2-ўрин — 800 миллион сўм;
  • 3-ўрин — 700 миллион сўм;
  • 4-ўрин — 600 миллион сўм;
  • 5-ўрин — 500 миллион сўм;
  • 6-ўрин — 400 миллион сўм.

Янги тартибга кўра, Супер лигада сўнгги уч ўринни эгаллаган клублар Про-лигага равона бўлади. Қолган икки жамоа эса Про-лиганинг икки ва учинчи жамоаси билан плей-оффда ўйнайди.

Шу тариқа Про-лиганинг дастлабки уч ўрнини қўлга киритган клубларга ҳам мукофот пуллари беришга қарор қилинди. Супер лигага йўл олган клуб 300 миллион сўмни қўлга киритади. Плей-офф иштирокчилари бўлган жамоалар эса мос равишда 200 ва 100 миллион сўмдан олади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси тарихда илк бор аёллар клублари ва футзал клублари ҳам моддий рағбатлантирилади. Ҳар икки минтақада мукофот пуллари дастлабки уч ўрин эгаларига берилади.

Про-лига, футзал ва аёллар футболи:

  • 1-ўрин — 300 миллион сўмдан;
  • 2-ўрин — 200 миллион сўмдан;
  • 3-ўрин — 100 миллион сўмдан.

Мукофотларнинг умумий ҳажми - 5,8 миллиард сўм.

Количество просмотров

291

Янгиликлар лентаси