USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Шахмат: ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг илк олтин ва кумуш медали қўлга киритилди

Дата публикации: 02 04 2018

Жорий йилнинг 1 апрель куни Таиланднинг Чаингмай шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати дастуридаги рапид йўналиши ниҳоясига етди деб хабар беради кун.уз.


Ўзбекистон Шахмат федерациясининг хабар беришича, мусобақа 7 турдан иборат швейцарча тизимда ташкил этилган бўлиб, натижаларга кўра, 16 ёшгача ўғил болалар ўртасида Абдималик Абдисалимов 35 нафар спортчи ўртасида олтин медални қўлга киритди. 
       
8 ёшгача қизлар ўртасида Тошкент шаҳри вакиласи Одина Олимова 43 нафар спортчи ўртасида Осиё чемпионати кумуш медалини қўлга киритди.
        
Шунингдек,12 ёшгача қизлар ўртасида Умида Омонова умумий ҳисобда 4-ўринни эгаллади.  

Қайд этилишича, 2 апрелдан мусобақанинг стандарт йўналиши бўйича баҳслар давом этади.

Количество просмотров

438

Янгиликлар лентаси