USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Саидамирхон Турғунбоев от спорти бўйича чемпионатнинг кумуш медали соҳиби бўлди

Дата публикации: 05 12 2017

Мамлакатимиз чавандозлари от спортининг тўсиқлардан от сакратиш тури (конкур) бўйича Осиё чемпионатида мувафаққиятли иштирок этди. 1-3 декабрь кунлари Гонгконгда бўлиб ўтган 20 ёшли спортчилар ўртасидаги мусобақада ҳамюртимиз Саидамирхон Турғунбоев чемпионатнинг кумуш медали совриндори бўлди. Бу йўналишда 20 йилда илк бор совринли ўрин қўлга киритилди.

Беллашувларда QuickMoney лақабли отда иштирок этган чавандозимиз қисқа муддатда отни ўзига бўйсиндирди. Шунингдек, финал босқичидаги 8 нафар рақобатчиси орасида ўз иқтидорини тўлақонли намоён этди.

Мусобақа совриндорларини Осиё от спорти федерацияси президенти Ҳамад бин Абдулраҳмон ал-Аттия самимий муборакбод этиб, минтақа давлатлари орасида от спортини фаоллаштириш хусусида сўз юритди.       

Таъкидлаш керакки, ҳамюртимиз жаҳоннинг йигирма нафар тажрибали чавандозлари орасида шоҳсупанинг иккинчи ўрнига кўтарилишида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ва унинг амалдаги ижроси мужассам.

Количество просмотров

193

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89