USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Равшан Эрматов тўртинчи бор клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалида ишлайдиган бўлди

Дата публикации: 15 12 2017

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Амирликларда давом этаётган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалида ишлайди.


Бу ҳақда “Championat asia” нашри  хабар бермоқда.

Бунда Эрматовга захира ҳаками мақоми берилади. Бразилиянинг “Гремио” ҳамда Испаниянинг “Реал” клублари ўртасидаги финал беллашувида бош ҳакамлик вазифасини мексикалик Цезарь Рамос бажаради. Ўзбекистонлик лайнсмен Жаҳонгир Саидов эса видеотакрорлар бўйича уч ассицентдан бири сифатида ишлайди.

Эрматов фаолияти давомида тўртинчи бор клублар мундиалининг финалида иштирок этишга эришмоқда. У 2008 йил “Манчестер Юнайтед” (Англия) — “ЛДУ Кито” (Эквадор) ўйинида бош ҳакам бўлганди. 2009 йил эса “Эстудиантес” (Аргентина) — “Барселона” (Испания) ўйинида тўртинчи ҳакам бўлди. 2011 йилга келиб ФИФА унга “Сантос” (Бразилия) — “Барселона” (Испания) ўйинларини ишониб топширди. Ва мана, 2017 йилга келиб ўзбекистонлик рефери яна бир бор захира ҳаками сифатида финал ўйинида пайдо бўлмоқда.

Қайд этиб ўтамиз, “Реал Мадрид” ва “Гремио” ўртасидаги финал ўйини 16 декабрь куни Абу-Дабидаги "Zayed Sports City" стадионида, Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади ва UzReport телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

Количество просмотров

449

Янгиликлар лентаси