USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Паралимпиячиларимизнинг навбатдаги ғалабаси

Дата публикации: 15 12 2017

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Пара-Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 20 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.


Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Ёшлар ўртасида ўтган навбатдаги Пара-Осиё ўйинларида қитъамизнинг 30 мамлакатидан келган 800 нафар спортчи ўзаро баҳслашди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзолари Акбар Янгибоев, Муҳаммад Абдураимов, Фотима Омилова турли масофаларга сузиш бўйича баҳсларда бешта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақада пауэрлифтинг бўйича беллашган Шаҳзода Мамадалиева ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Нуриддин Менгзиёев кумуш, Муҳаммаджон Хўжахонов ва Аббосхон Раҳимжонов бронза медаль билан тақдирланди.

Енгил атлетиканинг ядро, диск, найза улоқтириш, турли масофаларга югуриш ва узунликка сакраш баҳсларида Бобуржон Омонов, Муҳаммад Рихсимов, Ёрқинбек Одилов, Дамир Пашаев, Розияхон Эргашева, Сабина Суханова, Асила Мирзаёрова 14 та олтин ва 4 та кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.
Паралимпиячиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Количество просмотров

434

Янгиликлар лентаси