USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Олимпиада рекордини янгилади

Дата публикации: 11 02 2018

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинларида хотин-қизлар биатлоннинг спринт пойгалари бўйича, эркаклар эса шорт-трек бўйича ўзаро баҳслашди.


Мусобақада германиялик Лаура Дальмайер барча рақибларини ортда қолдириб, Олимпия ўйинлари ғолибига айланган бўлса, норвегиялик Марте Олсбу кумуш, чехилик Вероника Виткова бронза медалига сазовор бўлди. 

Шунингдек, эркаклар ўртасидаги шорт-трек баҳсларида мезбонлар вакили Лим Хё Жун маррага биринчи бўлиб етиб келди ва ХХIII қишки Олимпия ўйинларида илк бор рекор ўрнатди. Голландиялик Шинки Кнегт пойгани иккинчи бўлиб якунлади. Россиялик Семён Елистратов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Количество просмотров

430

Янгиликлар лентаси