USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

“Indian Open” халқаро турнирида боксчиларимиз 5 олтин ва 2 кумуш медалга сазовор бўлди

Дата публикации: 02 02 2018

Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган “Indian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.


“Indian Open” халқаро турнирида боксчиларимиз 5 олтин ва 2 кумуш медалга сазовор бўлди
Мусобақада бугун куннинг иккинчи ярмида 52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Худойназар Файзов ҳиндистонлик Анвар Салмонни мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, вазни 56 килограммгача бўлган Абдулҳай Шораҳматов мўғилистонлик Амар Харку устидан зафар қучиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

64 килограмм вазинда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров кубалик Жорж Моран Винентга қарши ўтган беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кундузги биринчи бўлимида Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов Бобо-Усмон Ботуров ўз вазн тоифаларида олтин медалга эга чиқди. Умидли боксчимиз Санжар Турсунов эса ушбу баҳсларда кумуш медаль соҳибига айланди деб хабар беради ЎзА.

Количество просмотров

240

Янгиликлар лентаси