USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Иқтидорли спортчиларга Президент совғалари топширилди

Дата публикации: 18 12 2017

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукусда янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фаолияти билан танишди.


Спортнинг эркин ва юнон-рум кураши, оғир атлетика, дзюдо, таэквондо, бокс, қиличбозлик, бадиий гимнастика сингари 11 тури билан шуғулланиш имконияти яратилган янги спорт мажмуасини бунёд этиш учун 15 миллиард сўмликка яқин қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. Ушбу спорт комплекси юқорида қайд этилган спорт турлари бўйича Қорақалпоғистон терма жамоалари ўқув-йиғин машғулотлари ўтказадиган базага айлантирилади. Ушбу мажмуа ўқув-йиғин машғулотлари учун яратилган имкониятлари бўйича мамлакатимизда ягона ҳисобланади.

Президентимиз мажмуада машғулотларда иштирок этаётган ёш спортчилар билан мулоқот қилди.

Учрашувда Президент спорт мактаби аъзолари – ёпиқ иншоатларидаги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё кубоги соҳиби Рустам Жангабоевга янги уй, Осиё рейтинг турнири бронза медали соҳибаси, Ўзбекистон чемпиони Зайнаб Даибековага “Нексия” автомобили, дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионатлари ғолиби, Тошкент Гран-приси бронза медали соҳиби Элёр Машариповга “Малибу” автомашинасини совға қилди.

Количество просмотров

135

Янгиликлар лентаси