USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Тошкентга келади

Дата публикации: 08 02 2018

МОҚ президенти Умид Аҳмаджоновнинг таклифига кўра Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Тошкентга келади.


Пхёнчханда бўлиб турган Аҳмаджонов ХОҚ Томас Бах билан кўришди, деб ёзди МОҚ матбуот хизмати. Учрашувда томонлар янги босқичга кўтарилаётган Ўзбекистондаги олимпия ҳаракатини ривожлантириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашиш борасида келишиб олган.

Томас Бахнинг Тошкентга ташрифидан кўзланган асосий мақсад — МОҚ ва ХОҚ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат бўлади. Бунгача Бах 2015 йил Ўзбекистонга келган бўлиб, мамлакат спорти ҳақида дастлабки тасаввурларга эга бўлганди.

Количество просмотров

192

Янгиликлар лентаси