USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Футзалчиларимизга Вьетнам рақиб бўлди

Дата публикации: 07 02 2018

8 февраль куни футзал бўйича Осиё Чемпионатининг чорак финал учрашуви бўлиб ўтади. Икки чорак финал Тошкент вақти билан 13.00 да бошланса, яна 2 таси 16:00 га белгиланган.


«B» гуруҳда Япониядан кейин 2-ўринни эгаллаган ҳамюрларимиз ярим финал йўлланмаси учун Вьетнам билан тўқнаш келади. Япония эса Баҳрайнни синовдан ўтказади. Ҳар иккин ўйин 16.00 да бошланади.

Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган Эрон терма жамоаси Таиланд билан беллашса, сўнгги жуфтликни Ливан ва Ироқ термалари ташкил қилади.

Икки йил аввал Тошкент мезбонлик қилган Осиё Чемпионатида финалга қадар Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари етиб келган бўлиб, ҳал қилувчи ўйин форсларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.

Количество просмотров

216

Янгиликлар лентаси