USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Футболчиларимиз Япония терма жамоасини "янчиб" ташлади

Дата публикации: 19 01 2018

Хитойда йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалга чиқди.


Футболчиларимиз ушбу босқичда Япония ёшлар термасига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг 31-дақиқасида Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқада Достонбек Ҳамдамов рақиб дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида Жасурбек Яхшибоев япониялик ҳимоячиларни бирин-кетин алдаб ўтиб гол урди. Ҳисоб – 3:0.

Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Жасурбек Яхшибоев вазиятдан унумли фойдаланиб, ўзининг иккинчи, терма жамоамизнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Ўйиннинг сўнг дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгармади. 

Шу тариқа Ўзбекистон ва Япония ёшлар терма жамоаси ўртасидаги учрашув 4:0 ҳисобида якунланди.

Количество просмотров

279

Янгиликлар лентаси