USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Чорвоқда “Tour de Charwak Lake” халқаро велопойгаси ўтказилади

Дата публикации: 22 12 2017

Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лаппартьен ва Осиё велосипед спорти конфедерацияси (АСС) президенти Усама Аҳмад Абдуллоҳ ал-Шафар бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарлари делегация вакиллари билан учрашди.

Мазкур спорт тури бўйича 2018 йил Тошкент велотрекида Осиё кубоги, 2019 йил шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш, велоспортнинг Олимпия тури ҳисобланган “BMX” ва “Маунтинбайк” йўналишларида спортчи ва мураббийларнинг тажрибасини ошириш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудида мазкур турлар учун спорт комплексини (велодром) қуришда амалий ёрдам бериш борасида суҳбатлашилди. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “Чорвоқ” эркин туристик зонасини яратиш тўғрисидаги қарорга асосланган ҳолда мазкур ҳудудда “Tour de Charwak Lake” халқаро велопойгаси ўтказилишини ташкил этиш бўйича бўйича фикр алмашилди.

Велоспорт турига кўрсатилаётган эътибор самарасида «Tashkent City» минтақавий велосипед клубига асос солинди. Халқаро велосипедчилар иттифоқи ва Осиё велосипед спорти конфедерацияси янгидан ташкил этилган «Tashkent City» минтақавий велосипед клубининг халқаро турнир ва Гран-приларда қатнашишида моддий-техник кўмак ҳамда амалий ёрдам бериши таъкидланди.

Бунинг натижасида «Tashkent City» минтақавий велосипед клуби 2018 йил дунёнинг саккизта давлатида шоссе ва трек йўналишлари бўйича бўлиб ўтадиган 14 нуфузли мусобақада қатнашадиган бўлди.

Халқаро велосипедчилар иттифоқи, Осиё велосипед спорти конфедерацияси ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида меморандум имзоланди.

Количество просмотров

250

Янгиликлар лентаси