USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Чемпионлар Тошкентга келишди

Дата публикации: 18 12 2017

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайландда ўтган Халқаро мусобақа финалида Япония терма жамоасини мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритди.


17 декабрь куни терма жамоамиз вакиллари тонг саҳарда юртимизга қайтиб келишди. Чемпионларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида ЎФФ масъуллари, футболчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари тантанали равишда кутиб олишди.

Бу ҳақда”Sport.uz” нашри ҳабар бермоқда.

ЎФФ вице-президенти Шоакром Исроилов вакилларимиз қўлга киритган бу натижа катта ғалабаларнинг бошланиши эканини, мазкур футболчилар келгусида миллий терма жамоамиз таркибида ҳам шундай ютуқларга эришиб, халқимизни хурсанд қилиб юриши учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Вакиларимиздан Забиҳилло Ўринбоев — M-150 Cup финалининг энг яхши ўйинчиси, Жавоҳир Сидиқов — Таиланддаги халқаро турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров халқаро мусобақа ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

“Бу мусобақа январда бошланадиган Осиё чемпионати олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини бажариб берди. Мусобақа давомида футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб, турли тактикаларни синовдан ўтказдик. Асосий мақсадимиз январда Хитойда бўладиган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиш. Таркибимиздаги кўплаб ёшлар катта салоҳиятга эга. Уларнинг даражасини янада ошириб, миллий терма жамоага муносиб номзодларни тайёрлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз”.

Количество просмотров

223

Янгиликлар лентаси