USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Спорт

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Амирликларда давом этаётган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг финалида ишлайди.

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Пара-Осиё ўйинларида Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси 20 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

2018 йилги футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финал ўйини Фарғона шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу ҳабар  Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросимида маълум қилинди.

Миллий олимпия қўмитасида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, соҳа мутахассислари ва ҳомий ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 2-9 декабрь кунлари Мексикада паралимпиянинг пауэрлифтинг спорт тури бўйича Жахон чемпионати бўлиб ўтди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шахрам Ғиёсов ҳаваскорлар боксини тарк этиб, профессионал боксга ўтганини маълум қилди. Боксчимиз профессионал рингда янги марраларни забт этиш учун АҚШга йўл олди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал ўйини юзасидан баёнот берди.

Мамлакатимиз чавандозлари от спортининг тўсиқлардан от сакратиш тури (конкур) бўйича Осиё чемпионатида мувафаққиятли иштирок этди. 1-3 декабрь кунлари Гонгконгда бўлиб ўтган 20 ёшли спортчилар ўртасидаги мусобақада ҳамюртимиз Саидамирхон Турғунбоев чемпионатнинг кумуш медали совриндори бўлди. Бу йўналишда 20 йилда илк бор совринли ўрин қўлга киритилди.

Жорий йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

АҚШнинг Анахайм шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 2 декабрь куни эркаклар ўртасида 69 кг. вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. Ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Достон Ёқубов силтаб кўтаришда 179 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, финал босқичи иштирокчилари орасида энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди. 

Pages

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89