USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Сиёсат

2017 йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 240 миллион долларни ташкил этди. Бу охирги 20 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Ўзаро товар етказиб бериш ҳажми, хизматларни ҳисобга олмаганда, кейинги икки йилда 10 маротабадан ортиқ кўпайди.

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси фахрий консули, “Evergreen Motor Group” раиси Ким Чанг Кён бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди. Ташриф доирасида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида 7 март куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доираларининг бизнес-форуми ўтказилди. 

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ҳудудида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилди. 
 

Она диёримиз узра кўклам нафаси уфуриб турган шу кунларда барчамиз баҳор ва аёл деган ардоқли сўзларнинг бир-бирига нақадар ҳамоҳанг ва уйғун эканини беихтиёр ҳис этамиз. Чунки, баҳор ҳам, аёл ҳам инсон кўнглида аввало ҳаётга муҳаббат, эзгу орзу-интилишлар, меҳр ва саховат каби олижаноб ҳиссиётларни уйғотади. 
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 март куни икки томонлама идоралараро маслаҳатлашувлар ўтказиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси молия вазири Антон Силуановни қабул қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 2018 йил 9-10 март кунлари давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлади.

Тошкентда 5 март куни Ўзбекистон – Россия вазирликлараро мулоқоти доирасида ишчи гуруҳларнинг учрашувлари бўлиб ўтди. 

5 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги “Ёшликнинг 50 йиллиги” истироҳат боғининг номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда сешанба куни Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Pages

Янгиликлар лентаси