USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Сиёсат

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида 2017 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисида битим 2018 йилнинг 23 март куни кучга кирди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати. 

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида 26-27 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 
Муҳтарам Президент Жаноблари!
Наврўз байрами арафасида Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шахсан ўз номимдан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу байрам билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз. 

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра 2018 йилнинг 21 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Pages

Янгиликлар лентаси