USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистонда 2017 йил 736 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди

Дата публикации: 22 12 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида мамлакатимизда 2017 йил амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари хусусида алоҳида тўхталди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.


Йил давомида биз учун ғоят муҳим бўлган янги иш ўринларини ташкил этиш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлди. 2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 736 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилди. Ўз-ўзидан аёнки, биз аҳоли бандлигини таъминлашни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, бу кўрсаткичларни келгусида ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан янада оширишга алоҳида аҳамият беришимиз зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Количество просмотров

357

Янгиликлар лентаси