USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди

Дата публикации: 22 12 2017

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.


Битим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Петер Санто томонидан имзоланди.

Мазкур ҳужжат икки давлат олий ўқув муассасаларида таълим олиш учун квоталар бериш, биргаликда илмий тадқиқотлар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш орқали таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратади.

Битимнинг амалий бажарилиши мақсадида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва муассасалари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш кўзда тутилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Количество просмотров

156

Янгиликлар лентаси