USD = 8085.11 SUM   EUR = 9487.07 SUM
Тошкент

Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегараларини делимитация қилиш масалаларини муҳокама қилди

Дата публикации: 07 12 2017

Жорий йилнинг 1-6 декабрь кунлари Тошҳовуз шаҳрида (Туркманистон) икки республика ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Музокаралар давомида 2017 йилда олиб борилган дала ишларининг натижалари сарҳисоб қилинди. Демаркация ишини жадаллаштириш, келгуси йилда йиғилишларни ва дала ишларини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Учрашув якунига кўра баённома имзоланди. Музокаралар анъанавий дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Количество просмотров

98

Янгиликлар лентаси

Анонс

16.12.2017 89