USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистон ва Россия: стратегик шерикликнинг 25 йили

Дата публикации: 01 12 2017

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди.


 Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Россия: стратегик шерикликнинг 25 йили Ўзэкспомарказда 30 ноябрь куни шундай номли тарихий-ҳужжатли кўргазма очилди.

Ўтказилган тантанали тадбирда икки мамлакат парламент аъзолари, вазирлик ва идоралари раҳбарлари, олимлар, дипломатик корпус вакиллари, юртдошларимиз ва россиялик меҳмонлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тарихий-ҳужжатли кўргазма ташкилотчилари ва иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг қутлов сўзини Россия Федерацияси Президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи, Россия делегацияси раҳбари В.Чернов ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари И.Умаханов, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев ва бошқалар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланиб бораётгани, ушбу кўргазма стратегик шериклик ва мустаҳкам дўстлик алоқаларини яққол намоён этишини таъкидлади.

Кўргазма экспозицияси еттита мавзуга бўлинган 300 га яқин экспонатни ўз ичига олган.

Шу куни Москва давлат университетининг Тошкент филиалида "Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклигининг янги уфқлари: иқтисодиёт, хавфсизлик, ижтимоий мулоқот" мавзуида халқаро конференция ҳам бўлиб ўтди.

Анжуманда мамлакатимиз вазирлик ва идоралари раҳбарлари, Россия делегацияси аъзолари нутқ сўзлади. Академиклар, тарихчи ва сиёсатшунос олимлар, олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг маърузалари тингланди.

Тадбирда Ўзбекистон билан Россия шериклигининг турли жиҳатлари – тарихий босқичлар, сиёсий мулоқотлар натижалари, иқтисодий ҳамкорлик имкониятлари, маданий-гуманитар алоқалар истиқболларига доир масалалар муҳокама қилинди.

 

Количество просмотров

353

Янгиликлар лентаси