USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ўзбекистон ва Корея Республикаси Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Дата публикации: 23 11 2017

Корея Республикаси Президентининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Иннинг тор доирадаги музокарасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Сўнг мулоқот икки мамлакат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокарасида давом этди. Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалаларни муҳокама қилди.

Олий даражадаги учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди. Ушбу кўрсаткичларни янада ошириш бўйича янги қадамлар ташланиши таъкидланди.

Количество просмотров

124

Янгиликлар лентаси