USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг музокаралари бошланди

Дата публикации: 13 12 2017

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.


Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбековнинг тор доирадаги музокаралари бошланди. Бу ҳақда president.uz расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбековни Қирғизистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, бугунги музокаралар икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

«Қирғизистон Президенти сифатида илк хорижий ташрифларингиздан бирини Ўзбекистон заминидан бошлаганингизни юқори баҳолаймиз», деди Президент Шавкат Мирзиёев. «Бу мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга садоқатингиз ифодаси деб қабул қиламиз».

Сооронбой Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонга таклиф этгани учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон халқи номидан чуқур ҳурмат ва эҳтиром изҳор этди.

Музокарада Президент Сооронбой Жээнбеков Қирғизистон Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувларини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашини яна бир бор қайд этди.

Количество просмотров

345

Янгиликлар лентаси