USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари қўшма баёноти

Дата публикации: 15 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлди.


Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган самарали музокаралар давомида Президентлар икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳозирги даражасига  юқори баҳо бердилар. Кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан қўшма баёнотни имзоладилар.

20 банддан иборат ушбу қўшма баёнотда 2018-2021 йилларга мўлжалланган иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро Дастурни амалга ошириш, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўл магистралини тез фурсатда қуриш, 2018 йилда Ўзбекистонда Қирғизистон Республикаси маданияти ва санъти кунларини ўтказиш, сув хўжалиги масалалари бўйича икки томонлама қўшма комиссия ташкил этиш каби масалалар белгиланди.

Шунингдек, Қирғизистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва бутун Ўзбекистон халқига самимий ва дўстона қабул учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон Президентини ташриф билан Қирғизистонда бўлишини таклиф қилди. Ташрифнинг аниқ муддатлари дипломатик каналлар орқали келишилиши қайд этилди.

Количество просмотров

191

Янгиликлар лентаси