USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Ўзбекистон ва Хитой ҳукумат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Дата публикации: 01 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Сочига ташрифи доирасида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашди.


Унда Хитой ва Ўзбекистон ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаётган дўстона қўшни давлатлар эканлигини таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида Хитойга ташрифи доирасида ХХР раиси Си Цзиньпин учрашувини, икки давлат раҳбарлари кўптомонлама стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштиришга келишганини эслаб ўтилди.

Абдулла Арипов Хитой Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири эканлигини баён қилиб, икки давлат ҳамкорлигида транспорт, гидроэнергетика соҳасига алоҳида эътибор берилишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Хитойнинг ШҲТ ривожланишидаги фаол позициясини юқори баҳолашини ҳамда бу ташкилот доирасида икки давлат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини билдирди.

Ли Кэцян икки давлат корхоналари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва дўстлигининг барча соҳаларда узлуксиз самарадорлигига эришиши учун қулай шароитлар яратилишига эътибор берилиши кераклигини таъкидлади.

Келгусида ҳам Хитой ШҲТ доирасида Ўзбекистон билан ўзаро алоқалар ва ҳаракатларни мувофиқлаштиришиб, мустаҳкамлаб бориши таъкидланди.

Количество просмотров

118

Янгиликлар лентаси