USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди

Дата публикации: 21 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.


Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан тақдим этилган ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Ғайрат Фозилов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тавсия этилган.

Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Ғайрат Фозилов номзодини маъқуллади ва уни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича Сенат қарори қабул қилинди, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

99

Янгиликлар лентаси