USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Дата публикации: 16 12 2017

2017 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.


Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Н.Йўлдошев бошқарди.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига 2018 йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилмоқда.

Шу билан бир қаторда ялпи мажлисда сенаторлар 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2017 йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитадилар.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг ўн учинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизматига асосланиб ЎзА хабар бермоқда.

Количество просмотров

191

Янгиликлар лентаси