USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби тайинланди

Дата публикации: 04 12 2017

Давлат солиқ қўмитасининг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов давлат раҳбарининг матбуот котиби этиб тайинланди.

У лавозими бўйича бир пайтда Президент ижро этувчи аппарати раҳбари ўринбосари саналади.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни ва лавозим тайинлови бўйича фармонни имзолади. Қарор билан тегишли тузилмавий ўзгаришлар киритилди.

Комил Алламжонов 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Санъат ва маданият институти (2006) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2010) битирувчиси ҳисобланади.

2002-2004 йилларда ФВВ ахборот хизмати ходими, бош мутахассис бўлиб ишлаган. 2004-2005 йилларда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизматининг бош мутахассиси бўлган, 2005-2009 йилларда ДСҚ ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаган. 2009-2013 йилларда – ахборот хизмати раҳбари – ДСҚ раиси матбуот котиби сифатида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилинг мартидан август ойига қадар президент матбуот хизматига Асаджон Хўжаев раҳбарлик қилган. Ундан кейин бу вазифа Минҳожиддин Ҳожиматовга юклатилган эди.

Количество просмотров

414

Янгиликлар лентаси