USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади

Дата публикации: 29 11 2017

Жорий йилнинг 30 ноябрь – 1 декабрь кунлар Россияда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши бўлиб ўтади.

Сочи шаҳрида ўтказиладиган ушбу бош вазирлар 16-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация иштирок этади.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари минтақа ва жаҳондаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашишади. ШҲТ доирасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламдаги масалалари, Ташкилотга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурининг бажариш бўйича Тадбирлар режасининг амалга ошириш жараёни ва кўп қиррали кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, йиғилишда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусия, Эрон ва Мўғулистон вакиллари, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитаси, Ишбилармонлар кенгаши ва ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси Котибият раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Количество просмотров

159

Янгиликлар лентаси