USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

ТИВда Корея элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата публикации: 30 11 2017

29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён Уни қабул қилди.

Суҳбат давомида узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаш имконини берган Ўзбекистон Президенти Шават Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳамда юқори ва бошқа даражалардаги музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, молия-инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган ўзаро манфаатли келишувларни ҳамда икки мамлакат етакчи иқтисодий тизимлари ўртасида йирик тижорат шартномаларни босқичма-босқич амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Количество просмотров

116

Янгиликлар лентаси