USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

ТИВда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата публикации: 29 11 2017

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан учрашди.

 Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилгани ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Суҳбатда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Количество просмотров

203

Янгиликлар лентаси