USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотлар билан танишди

Дата публикации: 14 12 2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.


Кўргазмада мамлакатимиз сўнгги йилларда иқтисодиёт соҳасида эришган ютуқлар, саноатнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган компаниялар маҳсулотлари, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг инновацион лойиҳа ва ишланмалари намойиш этилмоқда.

Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай кўргазмалар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этдилар.

Қирғизистон Президенти мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга юқори баҳо берди, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

273

Янгиликлар лентаси