USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилди

Дата публикации: 24 11 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси пойтахти мэриясига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбарини Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун кутиб олди.

Жорий йил 3 июль куни Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун Тошкентда давлатимиз раҳбари қабулида бўлиб, биродарлашган шаҳарлар – Тошкент ва Сеул ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди.

Бугунги учрашувда замонавий технологиялар асосида шаҳарни бошқариш, транспорт тизими ва уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш бўйича самарали тизимни ташкил этиш соҳасида Жанубий Кореянинг илғор тажрибасидан фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт дизайни соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари халқларимиз ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Тошкент шаҳрида Сеул кўчасини ташкил қилиш таклифини билдирди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳри фахрий фуқароси унвони тантанали топширилди, дейилади ЎзА хабарида.

Количество просмотров

158

Янгиликлар лентаси