USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёев: Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди

Дата публикации: 11 01 2018

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида алоҳида таъкидлади.


 “Ташқи сиёсатимизнинг мослашувчанлик ва очиқлик принципларига, энг асосийси, қўшни давлатлар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантириш, Ватанимиз суверенитети ва мустақиллигини мустаҳкамлашдек биз учун устувор бўлган тамойилларга таянган ҳолда, мамлакатимиз Мудофаа доктринаси сифат жиҳатидан янгиланди, - деди давлатимиз раҳбари.-  Бу доктринанинг маъно-мазмуни биринчи марта очиқлик хусусиятига эга бўлди. Бу эса бизнинг мудофаа сиёсатимизнинг очиқлигини намойиш этмоқда. Доктринада Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бўйича принципиал ёндашувлар, уларни қўллаш асослари, Қуролли Кучлар олдида турган вазифалар, шунингдек, миллий армиямиз қурилиши ва ривожланишини давом эттириш бўйича истиқболли йўналишлар белгилаб берилди”. 

Айни пайтда, Мудофаа доктринаси қоидалари ва мамлакатимизнинг геостратегик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий округларнинг таркибий тузилиши ва вазифалари тубдан қайта кўриб чиқилди.     

Количество просмотров

745

Янгиликлар лентаси