USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этади

Дата публикации: 23 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.


 

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг аввалги мажлиси жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Сочида бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этган. Унда давлат раҳбарлари оила институтини қўллаб-қувватлаш борасида келишувга эришган эди. Шунингдек, 2019 йилни «Китоб йили», 2020 йилни эса «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида ғалабанинг 75 йиллиги» деб эълон қилишга келишилган эди.

Количество просмотров

131

Янгиликлар лентаси