USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёев халқаро шартномани тасдиқлади

Дата публикации: 13 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 11 декабрь куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.


Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрда имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2017 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Баённома тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани ҳақида қирғиз томонига тегишли билдиришнома юборади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминлайди.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов зиммасига юкланди.

Количество просмотров

297

Янгиликлар лентаси