USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига ҳамдардлик билдирди

Дата публикации: 26 12 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикасида вайронкор тошқин ва ер кўчиши юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Родриго Дутертега таъзия изҳор этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.


Охирги маълумотларга кўра, Филиппинда «Тембин» тропик тўфон келтириб чиқарган тошқин ва кўчкилар оқибатида 240 киши ҳалок бўлган. Яна 100 киши бедарак йўқолган.

Количество просмотров

167

Янгиликлар лентаси