USD = 8163.93 SUM   EUR = 9978.77 SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёев дипломатияда янги анъаналарга асос солмоқда

Дата публикации: 19 12 2017

Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Президентига миннатдорлик мактубини йўллади. Қирғизистон Республикаси раҳбари Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф давомида Қирғизистон делегациясига кўрсатилган эҳтиром ва меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорлик билдирган.


«Йўловчи транспорти қатновини қайта тиклаш, транзит ташишларни таъминлаш ва транспорт йўлаклари очиш, шунингдек, экспорт-импорт алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган қўшма режаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши оддий фуқаролар турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратишига ишончим комил.

Ўйлайманки, Қирғизистон – Ўзбекистон давлат чегараларининг қолган қисмини делимитация қилиш ишлари ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида фаол суръатда давом этади.

Сизнинг дипломатияда янги анъаналарга асос солаётганингиз, давлатлараро аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда ностандарт ва самарали ёндашувларни намоён қилаётганингиз таҳсинга сазовор. Сиз нафақат Қирғизистон ва Ўзбекистон, балки бутун минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликка ижобий суръат бағишладингиз», деб таъкидлаган Қирғизистон Президенти.

Шунингдек, Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

Количество просмотров

105

Янгиликлар лентаси