USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Сенаторлар давлат бюджетига оид масалани кўриб чиқди

Дата публикации: 20 12 2017

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масалани муҳокама қилишди.


Унда давлат бюджетининг соғлиқни сақлаш соҳасига харажатлари 9,6 триллион сўмни ташкил этиши айтилди. Бу жорий йил кўрсаткичларига нисбатан 31 фоиз кўп ҳисобланади.

Давлат бюджет муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун бюджет харажатлари 2018 йил 2,5 баробарга кўпайтирилади.

Давлат дастурларини амалга оширишга 8,5 триллион сўм йўналтириш таклиф этилмоқда.

48 та олий таълим муассасасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга 559,1 миллиард сўм ажратиш кўзда тутилган.

296 тиббиёт муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларига 753,6 миллиард сўм йўналтирилади. 

Количество просмотров

265

Янгиликлар лентаси