USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Россия президенти девони ходимлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата публикации: 30 11 2017

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистонга Россия Федерацияси президенти девонининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Владимир Чернов бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Ташрифдан мақсад Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон ва Россия: 25 йиллик стратегик шериклик» номли тарихий-ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросимида ва «Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорликнинг асосий босқичлари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этишдан иборат.

Шунингдек, Россия президенти девони ходимлари, Россия Фанлар академияси, Федерал архив агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва қатор олий ўқув юртлари вакилларидан иборат делегация Самарқандга ҳам ташриф буюради, дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Количество просмотров

134

Янгиликлар лентаси