USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманига ташриф буюрди

Дата публикации: 28 01 2018

Давлатимиз раҳбари 2017 йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига сафари чоғида вилоятда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, уларни экспорт қилиш ҳажмларини янада кўпайтириш бўйича топшириқлар берган эди.  


Яккабоғ туманидаги “Дармон фарм” хусусий корхонасига қарашли "Дармон шарбати" мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси 2017 йил август ойида ишга туширилди. Бу ерда кунига 12 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий, энергиятежамкор ускуналар бир кеча-кундузда 20 тоннагача мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга. Асосан олма, ошқовоқ ва сабзи шарбати тайёрланиб, ички бозорга чиқарилмоқда. Келгусида узум, анор  ва бошқа қатор сабзавот маҳсулотларини ҳам қайта ишлаб, шарбат тайёрлаш кўзда  тутилган. 

Президентимиз корхонадаги иш жараёни билан танишди. Бу ерда жорий қилинган замонавий технологиялар самарали иш жараёни ва юқори сифатли маҳсулот тайёрлашни таъминламоқда. Мева-сабзавотларнинг табиий хусусиятлари сақлаб қолинган  тайёр маҳсулот 1,5 ва 3 литрли махсус идишлар – аксептик пакетларга қадоқланади.  Корхона ходимлари касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир. Уларга замонавий технологияларни ўзлаштиришда хорижлик мутахассислар сабоқ берган.

Корхонада тайёрланаётган  табиий шарбатлар чет эллик харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Давлатимиз раҳбари  вилоятда бу каби корхоналарни кўпроқ ташкил этиш, тадбиркорларга экспортни ўргатиш лозимлигини таъкидлади.

 Шу ернинг ўзида Қашқадарё вилоятида 2018-2019 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. 

"Дармон шарбати" мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш корхонаси томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш ва болалар таомлари ишлаб чиқариш, “Шарофат опа Қаҳрамон қизи” агрофирмаси томонидан музлаткич омборхонаси қуриш лойиҳалари ҳам тақдим этилди.

Президентимиз экспортни ривожлантириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

Количество просмотров

203

Янгиликлар лентаси