USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси элчиси Сунь Лицзега “Дўстлик” орденини топширди

Дата публикации: 17 01 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР элчисининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб, Сунь Лицзега Ватанимизнинг юксак давлат мукофоти – "Дўстлик" орденини топширди.


Элчи Сунь Лицзе давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга унинг фаолиятини юксак баҳолагани ва "Дўстлик" ордени билан мукофотлагани, шунингдек, Ўзбекистонда ХХР дипломатик миссияси фаолиятига берилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда бундан буён ҳам фаол иштирок этиш мақсадида эканини таъкидлади.

Тақдирлаш маросимида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

 

Количество просмотров

226

Янгиликлар лентаси